21:46 / 26.07.2024
83

Миясига Neuralink чипи ўрнатилган илк бемор “машина”га фикр кучи билан ёзишни ўргатмоқда

Миясига Neuralink чипи ўрнатилган илк бемор “машина”га фикр кучи билан ёзишни ўргатмоқда
Миясига Neuralink чипи ўрнатилган дунёдаги биринчи бемор америкалик Нолан Арбо “ёзиш” дастурга ўргатаётганини айтди.

"Кеча биз “бармоқ ёзуви”ни амалга оширдик. Имо-ишора тилига ўхшайдиган дастурда мен алифбони жестлар тилида ёзаман, алгоритм уни ўрганади", дейди тажриба иштирокчиси.

Фото: Маск эт ал / Neuralink
У, шунингдек, Neuralink ишлаб чиқувчилари билан биргаликда одамга “ёзиш”га ёрдам берувчи дастурни ўқитаётганини маълум қилган.

"Neuralink алгоритмига нима қилмоқчи бўлганимни ўргатиш учун беш-олтита белгидан бошладик. Мен бир неча сўзни фикр ёрдамида ёздим, бу жуда зўр эди", дейди Арбо.

Тажриба иштирокчисининг сўзларига кўра, “бу фақат бошланиши”.

Арбо етти йил аввал бахтсиз ҳодисада фалаж бўлиб қолган эди. У миясига мия сигналларини қабул қилиш ва унинг буйруқларини бажариш учун мўлжалланган, имплант ўрнатган биринчи одам бўлди. Беморнинг кўз ҳаракатларини мониторда кузатиш бўйича илгари маълум бўлган технологиялардан фарқли ўлароқ, Neuralink беморлар компьютерни том маънода “фикр кучи билан” бошқаришини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

Тадқиқот иштирокчисининг сўзларига кўра, видеоўйинлар унинг севимли эксперимент турларидан бири бўлиб қолса-да, у синов доирасидаги барча амалиётлардан завқланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миясига Neuralink чипи ўрнатилган илк бемор “машина”га фикр кучи билан ёзишни ўргатмоқда