23:23 / 26.07.2024
337

Фарғонада содир бўлган ЙТҲда бўлажак келин-куёв вафот этди

Фарғонада содир бўлган ЙТҲда бўлажак келин-куёв вафот этди
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида содир бўлган ЙТҲда бўлажак келин-куёв вафот этди. Бу ҳақда “Ҳудуд” дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Ўзбекистон туманида Қўқон—Яйпан—Исфара йўлида содир бўлган. Spark ҳайдовчиси ҳаракат вақтида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган. Оқибатда Gentra билан тўқнашув содир этган. Gentra ҳайдовчиси ёнида унаштирилган қизи ҳам бўлган.

Gentra’даги бўлажак келин-куёвнинг бири 21 июлда, яна бири эса 22 июлда шифохонада вафот этган.

ЙТҲ статистикаси

2024 йилнинг биринчи ярмида (январь-июнь ойлари) 9 839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, бунинг оқибатида 9 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 282 нафар инсон бу ёруғ оламни эрта тарк этган. Солиштириш учун, 2020 йилнинг биринчи ярмида жами 2388 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Шундан 383 таси болалар, 1154 таси пиёдалар ва 101 таси велосипед иштирокида қайд этилган. Юқоридаги рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг биринчи ярмида содир бўлган ЙТҲлар сони, 2020 йилга қараганда деярли 4 баробарга ошган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада содир бўлган ЙТҲда бўлажак келин-куёв вафот этди