АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашув чоғида демократ Камала Ҳаррис сайланса, учинчи жаҳон уруши бўлишини башорат қилди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.
Трампнинг айтишича, Ҳаррис Яқин Шарқ муаммоларини яхши тушунмайди. «Ҳар қачонгидан ҳам учинчи жаҳон урушига яқинроқмиз. Ҳеч қачон бунчалик яқин бўлмаганмиз, чунки бизда давлатни лаёқатсиз одамлар бошқармоқда», — деган у.
Трамп билан учрашишдан олдин Нетаняҳу Ҳаррис билан гаплашган. Ҳаррис унга Ғазо секторида имкон қадар тезроқ ўт очишни тўхтатиш бўйича «Ҳамас» билан келишув имзолашга чақирди. Сиёсатчи анклавда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони кўплигидан жиддий хавотир билдирди.
Axios ўз манбаларига таяниб, Исроил бош вазири Америка вице-президентининг баёнотларидан ҳафсаласи пир бўлганини хабар қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди