16:27 / 27.07.2024
174

Фарғоналик аёл эрининг биринчи турмушидан болаларига бериладиган алиментни олдиндан тўлаб қўйди

Фарғоналик аёл эрининг биринчи турмушидан болаларига бериладиган алиментни олдиндан тўлаб қўйди
Фото: МИБ ахборот хизмати
Фарғона шаҳрида аёл эрининг биринчи турмушидан болаларига бериши керак бўлган алиментни олдиндан тўлаб қўйди, деб хабар бермоқда МИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида яшовчи К.М. ва Х.Б.ларнинг турмуши бузилган, бир ўғил ва бир қиз онаси тарбиясида қолган. Ота 2023 йилдан буён алимент тўловларини қолдирмасдан тўлаб келган. Бироқ ҳозирда бирга яшаб турган рафиқаси, эрини собиқ хотинидан қизғаниб, алиментни олдиндан тўлаш учун давлат ижрочисига мурожаат этди. У алимент пулларини фарзандлари вояга етгунга қадар олдиндан тўлаб беришини айтди.

Алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи тўлиқ олгандан сўнг ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ижро ҳужжати тарафларнинг ўзаро келишувига асосан қонуннинг тегишли моддаси билан тамомланди. Отанинг ҳозирги рафиқаси собиқ турмуш ўртоғига “бошқа безовта” қилмаслигини сўрагани қайд этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғоналик аёл эрининг биринчи турмушидан болаларига бериладиган алиментни олдиндан тўлаб қўйди