Ўзбекистон ОТМларига 2024 йилги кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг 46,9 фоизи ўтиш баллини тўплолмади. Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев маълум қилди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сайтидаги очиқ маълумотларига кўра, 2024 йилда 737 минг 351 нафар абитуриент тестга кирган. Бу ўтган йилгига қараганда 151 мингга кам.
Тестга кирган абитуриентларнинг 345 минг 869 нафари (46,9 фоизи) 56,7 бални ҳам тўплай олмаган. 56,7 дан кўпроқ балл тўплаган абитуриентлар сони 391 минг 482 нафарни (53,1 фоиз) ташкил қилади.
“Ўтган йилги ҳолат билан солиштирганда аҳволимиз нисбатан яхшиланибди. Умуман олганда йилдан йилга яхши томонга ўзгариш бор. Ўтган йили 49,4 фоиз, аниқроғи 439 минг абитуриент 56,7 балл ҳам тўплай олмаганди, жорий йилда бу кўрсаткич 2.5 фоизга яхшиланди”, — дейди Хушнудбек Худойбердиев.
2024 йилда энг ёмон кўрсаткич Сирдарё вилоятида (51,8 фоиз), нисбатан яхшироқ натижа эса доимгидек Тошкент шаҳрида (35,9 фоиз) қайд этилган.
Фото: Telegram / Xushnudbek.uz
Ўтган йили 8 та ҳудудда абитуриентларнинг 50 фоиздан кўпроғи 56,7 баллдан паст балл олганди. Жорий йилда бундай ҳудудлар сони 4 тага тушди. Жиззах, Навоий, Қашқадарё ва Тошкент вилояти ўз натижасини яхшилаб, 50 фоиздан пастки чизиққа ўта олган.
Ўтган йилга қараганда натижасини энг кўп яхшилаган 5 та ҳудуд:
- Тошкент шаҳри — 4,9 фоиз;
- Тошкент вилояти — 4,9 фоиз;
- Жиззах — 3.7 фоиз;
- Бухоро — 3,5 фоиз;
- Сирдарё — 3,1 фоиз.
Ўтган йилгига қараганда натижаси ёмонлашган биронта ҳудуд йўқ. Ҳаммада ўсиш бор.
“56,7 балл — бу тўплаш мумкин бўлган энг юқори 189 балнинг 30 фоизи дегани. Яъни абитуриент ҳеч бўлмаса 30 фоиз билимга эга бўлса, ушбу кўрсаткични тўплай олади. 30 фоиз билим эса рейтинг тизимидан қиёс олсак, ҳатто 2 баҳо ҳам эмас! 1 баҳо десак тўғри бўлар балки”, — дейди Хушнудбек Худойбердиев.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов 8 май куни ўтказилган матбуот анжуманида ОТМларга киришдаги 56,7 минимал ўтиш балли 2025 йилдан бошлаб босқичма-босқич ошириш режалаштирилаётганини маълум қилганди.
“Амалда ўқишга кириш учун минимал ўтиш бали барча йўналишлар учун 56,7 балл эди. Келаси йилдан бу балл икки босқичда оширилади. Соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун ўқишга кириш 94,5 баллдан, бошқа йўналишлар учун 75,6 баллдан бошланади”, — деган эди у. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди