14:27 / 28.07.2024
83

Исроил авиацияси Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига зарба берди

Исроил авиацияси Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига зарба берди
Фото: AP
Исроил самолётлари Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг Ливандаги нишонларига ҳужум қилди, дея Исроил мудофаа кучлари хабар берди.

Бир кечада Исроил авиацияси Ливан ҳудуди ичида ҳам, жанубий қисмида ҳам “Ҳизбуллоҳ” “террорчилик гуруҳи”нинг қатор нишонларига зарбалар берди, дейилади хабарда.

Ҳужумлар, жумладан, Чабриха, Борж ал-Чмали, Кфаркела, Раб эл-Талатин, Хиам ва Тайр Харфа ҳудудларини қамраб олган.

Зарар кўрган объектлар орасида қурол-яроғ омборлари ва инфратузилма бор, дейди Исроил армияси.
Аввалроқ Исроил армияси Голлан тепаликларида жойлашган Маждал Шамс шаҳри ракета ҳужумига учрагани ҳақида хабар берган эди. Маген Девид Адом тез ёрдам хизмати маълумотларига кўра, зарба футбол майдонига қаратилган бўлиб, 12 киши ҳалок бўлган.

Исроил армиясига кўра, Эронда ишлаб чиқарилган Фалак-1 ракетаси Ливан жанубидаги ҳудуддан учирилган. Исроил расмийлари воқеа учун масъул Байрут ва Тель-Авив Эрон етакчилигидаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатини айблаган.

“Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали манбасига кўра, ҳаракат ўққа тутилишига алоқадорликни рад этган. Ливан ҳукумати, ўз навбатида, тинч аҳолига қилинган ҳужумни қоралаб, барча жабҳаларда ўт очишни тўхтатишга чақирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил авиацияси Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига зарба берди