Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.
Бугун мусобақанинг сўнгги куни аралаш жуфтлик баҳслари ўтказиляпти. Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этаётган эди. Ҳамюртларимиз аввалига Хитойни 4:2 ҳисобида таслим этди. Чорак финалда эса, афсуски, Японияга имкониятни бой бериб қўйганди.
Бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида Туркия терма жамоаси анча ишончли кўринишда мағлуб этилди - 4:0. Бронза медали учун кечган ҳал қилувчи баҳсда эса ёшларимиз Озарбайжон устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи бронза эса, Жанубий Корея вакилларига насиб қилди.
Бироздан сўнг, кечадиган ҳал қилувчи финал беллашувда Япония ва Франция терма жамоалари турнир ғолиблиги учун ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп 2017 йилда Путиндан Украина бўйича маслаҳат сўраган экан...
Путин туғилган кунини қандай нишонлайди?
Қаҳва мияда «бахт гармони»ни ишлаб чиқариши ва юракка фойдали эканлиги айтилди
Рамзан Қодиров уруш эҳтиёжлари учун Россияга 100 та “Жиҳод машинаси”ни берди
Ғазо фожиасига бир йил: Эрдўғон Нетаняҳу борасида кескин баёнот берди
Эрон олий раҳбари Исроил бўйлаб ракета зарбасини қандай изоҳлади?
Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди