Қаҳва ва чойни хуш кўрадиганлар учун яхши янгилик бор: янги тадқиқот ўртача кофеин истеъмолини 2-тоифа диабет, инсулт ёки юрак-қонтомир касалликлари каби кўплаб кардиометаболик касалликларни ривожланиш хавфини камайтириш билан боғлади.
«Journal of Clinical Endocrinology & Metabolism» журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, кунига уч стакан қаҳва ёки чой ичган одамларда икки ёки ундан ортиқ кардиометаболик касалликларга чалиниш хавфи 48 фоизга камаяди. «Тадқиқотга кўра, ўртача миқдордаги қаҳва ёки кофеин ичишни кун тартибига айлантириш кардиометаболик касалликларнинг олдини олишда кенг кўламли фойда келтириши мумкин», – деди тадқиқотнинг ҳаммуаллифи доктор Чаофу Ке.
Хўш, кофеин кардиометаболик соғлиққа қандай таъсир қилади? Ва бу янги тадқиқот эрталабки қаҳвангизга қўшимча кофеин қўшишни давом эттиришингиз кераклигини англатадими? Кофеиннинг кардиометаболик саломатликка қандай таъсир қилишини баҳолаш учун тадқиқотчилар Буюк Британия Биобанкининг 37дан 73 ёшгача бўлган тахминан 360 000 мижозининг кофеин одатларини таҳлил қилди, бу кофеин истеъмоли ва одатлари ҳақида сўровномаларни тўлдирган иштирокчиларнинг аноним саломатлик маълумотларини ўз ичига олган катта тадқиқот ишидир. Тадқиқот бошланганда иштирокчиларда кардиометаболик касалликлар мавжуд бўлмаган. Олимлар кофеинни истеъмол қилиш орқали иштирокчиларда кардиометаболик касалликлар юзага келиш жараёнини кўриб чиқдилар.
Рақамларни ўрганиб чиққандан сўнг, жамоа кунига 200-300 миллиграмм кофеин истеъмол қиладиган одамларда кунига 100 мг.дан кам истеъмол қиладиган одамларга қараганда бир нечта кардиометаболик касалликларни ривожланиш хавфи камроқ эканлигини аниқлади. Қаҳвани кофеинли ичимлик сифатида танлаган иштирокчилар энг паст хавфга эга бўлиб, тахминан 50 фоизга камайган. Таққослаш учун, қаҳва ва чойни истеъмол қилганлар кардиометаболик касалликларга чалиниш эҳтимоли 40 фоизга камроқ бўлган.
Тадқиқотчилар кофеин нима учун кардиометаболик саломатликни яхшилаши ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмас. Шу билан бирга, кунлик кофеиннинг ўртача миқдори маълум метаболитлар даражасини – организм озиқ-овқат ва суюқликларни парчалаганда ҳосил бўладиган бирикмалар – баъзи липидлар каби кардиометаболик касалликлар билан боғлиқ. Муаллифлар тадқиқотнинг бир қатор чекловларига ишора қилдилар, жумладан, у кофеинни қаҳва ёки чойнинг таркибий қисми сифатида баҳолади, аммо газланган ва энергетик ичимликлар эмас. Бундан ташқари, тадқиқот фақат кофеинни ўртача истеъмол қилиш ва кардиометаболик касалликлар хавфини камайтириш ўртасидаги боғлиқликни аниқлади, аммо сабабни исботламади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, агар сиз кунига бир-уч чашка қаҳва истеъмол қилсангиз ва бу сизга кислотали оқим ёки юрак уриши каби салбий таъсир кўрсатмаса, мунтазамликни давом эттиришингиз мумкин. Бироқ қаҳвангиз таркибига меъёрдан ортиқ шакар ёки кўпиртирилган кремлар қўшилиши калорияни оширади ва бундай қаҳвалар кардиометаболик касалликка чалиниш даражасини оширади, холос.
Тадқиқотчилар, шунингдек, изланишлар натижаси ўлароқ кофеин дозасини оширишни таклиф қилмайди. Оддий бир финжон қаҳвада тахминан 100 мг. кофеин бор, бир эспрессода еса 63 мг. атрофида. «Кўп одамлар ўз диетасида жуда кўп кофеин истеъмол қилишади, бу эса асабийлашиш, ухлашда қийинчилик ва кофеинсиз узоқ вақт танаффус қилишганида ёмон аломатларни келтириб чиқариши мумкин», – дея қўшимча қилишади.
Қаҳванинг саломатлик учун фойдалари яқин йилларда тадқиқ қилинганига қарамай, тарихан қаҳвага муккасидан кетган машҳурлар талайгина. Улардан AҚШнинг 26-президенти Теди Рузевелт, бастакорлар Бетховен ва Бах қаҳва устида ишлашни одатга айлантиришган бўлса, ёзувчи ва файласуф Волтер кунига 72 финжон қаҳва ичган!
Кофеиннинг миядаги «бахт гармони» (дофамин) ишлаб чиқариши кўпчилик учун маълум бўлган ҳолда, бугун ҳам қаҳвага муккасидан кетган истеъмолчиларни учратишимиз мумкин. Статистикага кўра, дунё аҳолисининг 12,6 фоизи (1 миллиард инсон) кун ора қаҳва ичишни ёқтирар экан. Кофеин истеъмолчилари орасида эса Финландия етакчилик қилади: улар кунига ўртача 4 финжон қаҳва истеъмол қилишади.
Инглиз тилидан Барно Дусиярова таржимаси
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди