16:39 / 08.10.2024
79

Дунёдаги энг ноодатий пойабзаллар (фото)

Дунёдаги энг ноодатий пойабзаллар (фото)
Замонавий дизайнерлар ижодкорлик ва креативликда ҳеч қандай чегарани билмайди ва бугунги кунда ғайриоддий мода намуналари билан барчани лол қолдиради. Қуйида сизга дунёдаги энг ноодатий кўринишда бўлган дизайнерлик пойабзаллар рўйхатини тақдим этамиз.

Вафли пойабзаллари

Фото: Europa Plus
Американинг музлатилган вафлилар ишлаб чиқарувчи бренди Eggo ўзининг янги турдаги Eggo Fully Loaded Kicks номли ширинлигини тақдим этди. Кроссовка шаклидаги вафли ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Фото: Europa Plus
Ушбу “ширинлик” қўл меҳнати маҳсули бўлиб, ҳар бири алоҳида дизайнга эга. Мазкур лойиҳага “пойабзаллар жарроҳи” номи билан танилган лос-анжелеслик дизайнер Доминик Чамброне ҳамкорлик қилди. У Pizza Hut ва Jack Daniel’s каби машҳур брендлар учун инновацион дизайнлар ишлаб чиққан.

Оёқларни уқаловчи хусусиятга эга кроссовка

Фото: Europa Plus
Дунёда спорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг йирик компаниялардан бири бўлган Nike ўз истеъмолчиларини ҳайратда қолдиришдан тўхтамайди. Компания бир неча йиллар давомида спортчилар қулайлиги учун янги маҳсулот ишлаб чиқариш устида изланди ва саломатлик технологиялари билан иш олиб борувчи йирик корхона — Hyperice билан ҳамкорликда ноодатий қурилмани тақдим этди.

Фото: Europa Plus
Оёқларни уқаловчи махсус пойабзал бўлиб, у уч хил режимда ишлайди. Кроссовкалар бадантарбия вақтида оёқ тўпиғидан тортиб бармоқларгача уқалайди. Қурилма батарея орқали қувват олади. Қулай жиҳати шундаки, ҳар бир пойабзалдан алоҳида фойдаланиш мумкин

Ёнаётган кроссовка

Фото: Europa Plus
Airei номли Америка бренди Asics пойабзаллар ишлаб чиқарувчи компания билан ҳамкорликда Gel-Quantum Kinetic кроссовкаларининг чекланган коллекциясини тақдим этди.

Фото: Europa Plus
Пойабзаллар Шарқий Ҳиндистонда электрсиз куйган матодан ишлаб чиқарилган. Ҳар бир кроссовка учун ўзига хос дизайн бериш мақсадида матолар алоҳида куйдириб чиқилган. Airei концепциясига кўра, олов олийжаноб ишни бажариш, куйган чандиқлар эса қийинчиликларни енгишни англатади.

Смартфон орқали бошқариладиган кроссовка

Фото: Europa Plus
Samsung компанияси смартфонни имо-ишоралар орқали бошқариш имконини берувчи футуристик “Shortcut Sneaker” кроссовкаси билан ҳам машҳур.

Фото: Europa Plus
Кроссовка тагида ҳаракат датчиклари ўрнатилган бўлиб, улар қўнғироқ қилиш ёки мусиқани ёқиш каби смартфоннинг маълум функцияларини фаоллаштиради. Мисол учун, агар фойдаланувчи Майкл Жексоннинг “ойда юриш” рақс ҳаракатини (орқага сурилиш) амалга оширса, смартфон мусиқа ижро этади. Ёки иккита товон бир-бирига тегилса, аввалдан танлаб олинган бирор рақамга қўнғироқ қилинади.

Хушбўйлантирилган крокслар

Фото: Europa Plus
Иссиқ ҳаво ҳар қандай кроссовканинг душманидир. Шу сабабли ёз фаслида айнан крокс пойабзаллари урфда бўлмоқда. Crocs компанияси Bath & Body Works билан ҳамкорликда хушбўй ҳидли шиппаклар ишлаб чиқарди. Айнан кросксларга тақиладиган махсус жиббицлар ёқимли ифор таратади.

Туфли шаклидаги торт

Фото: Europa Plus

Фото: Europa Plus
Дизайнер Тал Маслави мода оламига катта қизиқиш билдирган ва ширинликсевар инсонлар учун ажойиб нарса ихтиро қилди. Мазкур икки машғулотни севувчилар учун туфли кўринишидаги ширинликларни ишлаб чиқарди.

Айиқ панжалари кўринишидаги шиппаклар

Фото: Europa Plus

Фото: Дзен
Нью Йоркдаги Bravesт Studios бренди Bear Claw (айиқ панжалари) номли ноодатий шиппакларни тақдим этди. Оёқ кийим кўринишидан айиқнинг панжаларига ўхшайди. Улар юқори сифатли жундан тайёрланиб, ўткир тиғли металл тирноқларга эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг ноодатий пойабзаллар (фото)