22:47 / 05.10.2024
82

Рамзан Қодиров уруш эҳтиёжлари учун Россияга 100 та “Жиҳод машинаси”ни берди

Рамзан Қодиров уруш эҳтиёжлари учун Россияга 100 та “Жиҳод машинаси”ни берди
Фото: “Чечня сегодня”
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров махсус ҳарбий операция эҳтиёжлари учун минтақада ишлаб чиқарилган 100 та “Жиҳод машинаси”ни тақдим қилди.

Қайд этилишича, уларни тарқатиш билан “Россия учун” халқ фронти жамоат ҳаракати шуғулланади.

Чеченистон раҳбарига кўра, минтақада 2024 йилда “Чеченавто” базасида “ГАЗ Собол” ва “ГАЗ Садко” шассилари асосида жанговар машиналарни серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. “Жиҳод машиналари” эса Гудермесдаги Россия махсус кучлари университетида синовдан ўтказилган.

Chechnya Today нашрининг маълум қилишича, жами 400 га яқин жанговар автомобиль етказиб бериш режалаштирилган.

"Уларни ишлаб чиқаришда биз ҳам техник талабларни, ҳам фронтдаги аскарларнинг хоҳиш-истакларини инобатга олдик. Қисқа вақт ичида биз “Жиҳод машина”сини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Турли босқичлардаги таклифларим инобатга олинганидан мамнунман", дейди Қодиров.

Чеченистон ҳукумати Россия саноат ва савдо вазирлигига 2023 йил январь ойида “Жиҳод машиналари” ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таклиф қилган эди. 2023 йил ноябрь ойида ускунанинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш Н.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети томонидан амалга оширилиши маълум бўлган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров уруш эҳтиёжлари учун Россияга 100 та “Жиҳод машинаси”ни берди