17:07 / 08.10.2024
31

Физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди
Стокгольмда Швеция қироллик фанлар академиясининг Нобель қўмитаси физика бўйича лауреатларни эълон қилди.

2024 йилги мукофот “сунъий нейрон тармоқлари ёрдамида машинавий ўрганишни таъминлайдиган фундаментал кашфиётлар ва ихтиролар учун” Жон Ҳопфилд ва Жеффри Ҳинтонга берилган.

Лауреатлар замонавий машинали ўқитишнинг асоси бўлган усулларни ишлаб чиқишда физика воситаларидан фойдаланган. Жон Ҳопфилд (АҚШнинг Принстон университети) маълумотлардаги тасвирлар ҳамда бошқа турдаги шаблонларни сақлаш ва қайта тиклаш имконини берувчи ассоциатив хотирани яратган.

Жеффри Ҳинтон (Канаданинг Торонто университети) маълумотлардаги хусусиятларни автоном равишда топа оладиган ва шу тариқа тасвирлардаги маълум элементларни идентификация қилиш каби вазифаларни бажарадиган усулни ихтиро қилган.

Лауреатларни тақдирлаш маросими Стокгольмда 10 декабрь куни, Альфред Нобель вафот этган куни бўлиб ўтади. 2024 йилда мукофот миқдори 11 миллион швед кронаси ёки тахминан 1,06 миллион долларни ташкил этади. Пул мукофотидан ташқари, Швеция қироли совриндорларга медал ва дипломларни топширади.

9 октябрда кимё, 10 октябрда адабиёт, 11 октябрь куни Ослода тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреатлари номи эълон қилинади. Шунингдек, 14 октябрда Швеция банки томонидан 1968 йилда таъсис этилган Альфред Нобель мукофотининг иқтисод бўйича совриндори маълум бўлади.

Жон Ҳопфилд, Жеффри Ҳинтон, Физика бўйича, 2024 йилги, Нобель мукофоти

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Физика бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди