10:00 / 08.10.2024
38

Ўзбекистон World Boxing'га аъзо бўлиши мумкин. Ташкилот раҳбари Тошкентга келди

Ўзбекистон World Boxing'га аъзо бўлиши мумкин. Ташкилот раҳбари Тошкентга келди
Бугун World Boxing Президенти Борис ван дер Ворст Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ҳамда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов қарши олишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Йиғилишда World Boxing Президенти ташкилот фаолияти, унинг мақсадлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, бугунги кунга келиб, 49 давлат ушбу халқаро федерацияга аъзо бўлиб, бокс ривожи бўйича келгусида қатор истиқболли лойиҳалар режалаштирилган.

Суҳбат давомида бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида 7 та вазндан 5 тасида олтин медални қўлга киритгани, бугунги кунда Ўзбекистон бокс оламида жаҳонда етакчилардан бири экани ҳам тилга олинди. Қолаверса, расмийларимиз бокснинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастурида сақланиб қолиши тарафдори эканини билдиришди.

Ҳозирча Ўзбекистон томони расман Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) аъзоси ҳисобланади. IBA эса Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) билан зиддиятли вазиятга келган ва ХОҚ навбатдаги Олимпия ўйинларида IBA га аъзо мамлакат спортчиларини қатнашмаслигини маълум қилган эди. Шу сабабли катта эҳтимол билан мамлакатимиз бокс федерацияси ҳам IBA ни тарк этиб, Борис ван дер Ворст раҳбарлик қилаётган World Boxing ташкилотига аъзо бўлиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон World Boxing'га аъзо бўлиши мумкин. Ташкилот раҳбари Тошкентга келди