Европа футболида ФИФА кунлари муносабати билан икки ҳафталик танаффус эълон қилингани боис, экспертлар футболчиларнинг миллий чемпионатдаги ўйинларини таҳлил қилмоқда.
Кейинги пайтда “Ланс” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов кўплаб мутахассисларнинг диққат марказида турибди. Ўзбекистонлик легионер мавсум бошидан бери юқори савияда ўйнаяпти ва жмоаси ҳимоя чизиғида бехато ҳаракат қилмоқда.
Франция чемпионатининг еттинчи турида “Ланс” футболчилари “Страсбур” майдонидан бир очко билан қайтди. Бу баҳсда ҳам 20 ёшли ҳимоячимизнинг ишончли ўйнагани жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.
Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига Франция футболини ёритаётган энг нуфузли манбаларнинг Абдуқодир Ҳусанов ўйинига муносабатларини ҳавола этамиз.
LE11HDF.FR:
“Ланс” футболчилари “Монако”, “Лион”, “Ренн”, “Ницца” ва кетма-кет бешинчи учрашувда “Страсбур” билан очко бўлишди. Мавсум сенсациясига айланган Абдуқодир Ҳусанов “Ланс” ҳимоясининг етакчиси сифатида ўз маҳоратини намойиш қилишда давом этмоқда.
Ёш ўзбек футболчиси Франция чемпионатининг энг хавфли марказий ҳужумчиларидан бири Эмануэль Эмегага қарши жуда зўр ўйнади ва рақибини тўхтатиб қолди. Нидерландиялик форвардни ушлаб қолиш ҳаммага ҳам насиб қилаётгани йўқ.
20 ёшли ҳимоячи хотиржамлиги, қўрқмаслиги, бақувватлиги билан ҳаммани ҳайратга солмоқда ва сайтимиз ўтказган сўровномага кўра, бешинчи маротаба “Ланс”нинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди. Сўровномада қатнашган кўп сонли мухлисларнинг 66 фоизидан кўпроғи айнан Абдуқодир Ҳусановни учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, деб топди.
LEQUIPE.FR:
Ҳусановнинг навбатдаги учрашуви ҳақида яна нималар дейиш мумкин. У яна бир карра Франция чемпионатининг энг зўр марказий ҳимоячиларидан эканини намойиш қилди. Айниқса, рақиб ҳужумчиси Эмануэль Эмега билан курашда ҳайратли даражада зўр ўйнади.
Абдуқодир жисмонан бақувватлиги, пасларининг аниқлиги, ҳимояда мустаҳкам тургани ва хавфли вазиятларда тўғри қарор қабул қилаётгани билан “Ланс”га катта фойда келтирмоқда.
NEWS.DAYFR.COM:
“Ланс” сафар учрашувида “Страсбур” билан очко бўлишиб, кетма-кет бешинчи марта дуранг натижа қайд этди. Ҳимоя мустаҳкамлигига яраша, ҳужум чизиғи самаралироқ ўйнаганида бу жамоа мусобақа жадвалида янада юқорида бўларди.
“Ланс” ҳимоя чизиғида Абдуқодир Ҳусановнинг ишончли ўйинига суяниб қолган. Якшанба кунги учрашувда ҳам Абдуқодир ўз жамоаси ўйинчилари орасида энг яхшиси бўлди.
Ёш марказий ҳимоячи “Страсбур”нинг кучли ҳужумчилари ҳамласини маҳорат билан бартараф этди ва жамоасининг бир очко олишига катта ҳисса қўшди.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда Франция чемпионатида еттита учрашувда ҳам майдонга тушди. Шунингдек, Конференциялар лигасида бир жуфт ўйин ўтказди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...