Жаҳон банки Ўзбекистон Европа ва Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётлардан бирига айланишини прогноз қилмоқда.
“Бир қатор инқирозлардан сўнг минтақадаги ривожланаётган мамлакатларда ўсиш суръатлари пастроқ даражада бўлса-да, барқарорлашмоқда. Иқтисодий ўсиш 2024 йилда 3,5 фоизни ташкил қилди, бу кўрсаткич ўтган йилги билан бир хил, лекин 2000 йиллардаги ўртача 5,1 фоиз кўрсаткичдан паст.
Ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши прогнози бўйича Грузия 7,5 фоиз билан етакчилик қилмоқда, Тожикистон 7,2 фоиз билан учинчи ўринда. Ўзбекистон бу борада учинчи ўринда бўлиб, ЯИМ 6 фоизга ўсиши прогноз қилинган. Марказий Осиё энг тез ривожланаётган субминтақа бўлиб, Ўзбекистон 2025 ва 2026 йилларда мос равишда 5,8-5,9 фоиз ўсиш суръатлари билан етакчилик қилади.
Фото: Жаҳон банки
Минтақа иқтисодидаги пасайиш кўп жиҳатдан энг йирик давлатлар иқтисодиётидаги пасайиш билан боғлиқ. Россияда ялпи ички маҳсулот 2023 йилдаги 3,6 фоиздан 2025 йилда 1,6 фоизга тушади, Туркияда эса 2025 йилда ўсиш 2,6 фоизгача секинлашади.
Ўсишнинг асосий омилларига иш ҳақининг ошиши, бюджет тўловлари ва инфляциянинг пасайиши киради. Экспорт фаоллиги заифлашган ва инфляция, айниқса, Ўзбекистонда энергия тарифлари ўзгарганидан кейин юқорилигича қолаётган бўлса-да, туризм саноатининг тикланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Пул ўтказмалари оқими ҳам пандемиягача бўлган даражадан юқори ва улар Марказий Осиёда иқтисодий экспансияни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда”, дейилади Жаҳон банки ҳисоботида.
Шунингдек, Жаҳон банки инновациялар ва барқарор ўсишни рағбатлантириш учун таълим сифатини ошириш, ўқув дастурларини янгилаш, айниқса, STEM бўйича ўқитувчилар сонини кўпайтиришга эътибор қаратишни тавсия қилди.
Жаҳон банки, Ўзбекистон иқтисодиёти, Юқори суръат, Ўсиб бориши, Прогноз қилмоқда “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди