Фото: “Ўзбекистон темир йўллари”
Тошкентдан Иссиқкўлга 2025 йилнинг ёзидан поезд қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, МДҲга Ўзбекистон ва Қирғизистон темирйўл маъмуриятлари ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида юк ташиш ҳажмларини ошириш ва тариф чегирмаларини қўллаш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди. Шунингдек, икки давлат ўртасида асосий юклар — кўмир, цемент ва бошқа маҳсулотларни ташишда “Темирйўлкарго” АЖ юк вагон паркларидан фойдаланиш ҳамда тарози хўжалиги объектларини таъмирлаш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар, шунингдек, 2025 йил ёзида Тошкент—Рибаче йўналишида туристик поездлар қатновини йўлга қўйишга келишиб олди. Бу йўналиш икки мамлакат ўртасида туризм алоқаларини ривожлантиришда муҳим қадам бўлади.
Аввалроқ Иссиқкўлдаги тўртта пансионат Ўзбекистонга берилгани маълум қилинганди. Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ҳукумати билан Иссиқкўлдаги курорт ва дам олиш масканлари тўғрисидаги келишувни тасдиқлаганди. Битим Садир Жапаровнинг июль ойидаги Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ушбу келишувни 23 сентябрда тасдиқлаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди