22:00 / 08.11.2024
34

“Барса”да жанжал: Ямаль ва Ансу Фати нега уришиб қолди?

“Барса”да жанжал: Ямаль ва Ансу Фати нега уришиб қолди?
“Барселона”нинг энг иқтидорли тарбияланувчилари Ламин Ямаль ва Ансу Фати клуб афсонаси – Лионель Мессидан қолган 10-рақамни талашиб уришиб қолди.

Бу рақам кўплаб жамоалар каби “Барселона”да ҳам муҳим аҳамият касб этади. Клубдан Лионель Месси кетганидан кейин ўша даврларда энди порлаб чиққан Ансу Фатини аргентиналик юлдузнинг вориси бўлишига ишониб, унга 10-рақам топширилган эди.

Ансу Фати кетма-кет оғир жароҳат олганидан кейин энди асосий таркибга ҳам кира олмайдиган даражага тушиб қолди. Лекин ҳамон 10-рақам 22 ёшли ҳужумкор футболчига тегишли бўлиб турибди.

“Барселона”нинг бугунги кунда асосий фигурасига айланиб бораётган Ламин Ямаль 10-рақамга ўзи лойиқ эканини таъкидламоқда. 17 ёшли Ламин Фатидан 10-рақамни бўшатишни сўради. Лекин Ансу бунга кўнмади.

Маълумотларга қараганда, Ансу Фати тез орада клубдан кетиши кутилмоқда. Агар бу иш амалга ошса, Мессидан қолган рақам Ламин Ямалга ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Барса”да жанжал: Ямаль ва Ансу Фати нега уришиб қолди?