Сергей Фомин Туркиядаги теннис мусобақасида чемпионликни қўлга киритди
1 дақиқа ўқиш884

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган халқаро теннис мусобақасида ҳамюртимиз Сергей Фомин яккалик беллашувларида ҳам зафар қучди. Бу унинг халқаро теннис аренасидаги навбатдаги муваффақияти бўлди.
Мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Сергей Фомин мусобақанинг яккалик финалида Руминия вакили Габриэл Гетуга қарши кортга чиқди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсда Фомин ўз маҳорат ва иродасини намоён этиб, 6:7, 6:4, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу муваффақият учун у 2160 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ҳамда 15 рейтинг очкосини қўлга киритди.
Эътиборли жиҳати, Сергей Фомин мусобақанинг жуфтлик баҳсларида ҳам зафар қучган эди. У нейтрал мақомдаги теннисчи Даниил Голубев билан жуфтликда иштирок этиб, ушбу йўналишда ҳам бош совринга эга чиқди.
Теннис мухлислари учун қувончли янгиликлар бундан иборат эмас. Жорий ҳафтада ҳам Сергей Фомин Анталия шаҳрида давом этадиган M25 таснифига кирувчи халқаро турнирда қатнашади. Ушбу мусобақада унинг илк рақиби Германия вакили Том Генч бўлиши кутилмоқда.
Ҳамюртимизнинг кейинги беллашувларида ҳам муваффақият қозонишига ва ўзининг юқори натижаларини давом эттиришига ишонч билдириб қоламиз.

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…