
Англия кубоги чорак финал доирасида “Манчестер Cити” жамоаси меҳмонда “Борнмут”га қарши баҳс олиб борди ва муҳим ғалабага эришди.
Гвардиола шогирдлари мазкур учрашувда қийинчилик билан бўлса ҳам 2:1 ҳисобида зафар қучди. “Шаҳарликлар”нинг биринчи голини ҳужумчи Эрлинг Ҳоланд урган бўлса, иккинчи голни Умар Мармуш киритди.
Бу беллашувда Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, танаффусда Нико О'Райлига жойини бўшатиб берди. Нико иккинчи бўлимда “Манчестер Cити”нинг иккала голига ҳам ассистентлик қилди ва жамоасининг ярим финалга чиқишида муҳим рол ўйнади.
Мазкур ғалаба билан “Манчестер Cити” кетма-кет еттинчи марта Англия кубоги ярим финалига йўл олди. Статистик маълумотларга кўра, мусобақанинг 154 йиллик тарихида ҳали ҳеч қайси жамоа бундай натижага эришмаган. Squawka статистик марказининг хабарига кўра, бу натижа мусобақа тарихидаги янги рекорд сифатида қайд этилди.
Гвардиола жамоаси 26-27 апрель кунлари бўлиб ўтадиган ярим финалда “Ноттингем Форест”га қарши баҳс олиб боради. Иккинчи ярим финалда эса “Астон Вилла” ҳамда “Кристал Пэлас” жамоалари финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.
“Манчестер Cити”нинг кетма-кет муваффақиятлари Гвардиола бошчилигидаги жамоанинг Англия кубогидаги устунлигини яна бир бор намойиш этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар