11:30 / 01.04.2025
1 149

DeepSeek ChatGPT'дан ҳам кўп фойдаланувчи жалб этди

DeepSeek ChatGPT'дан ҳам кўп фойдаланувчи жалб этди
Хитой стартапи DeepSeek 2025 йил феврал ойида 524,7 миллионта янги ташриф билан дунёдаги энг тез ўсувчи сунъий интеллект қуролига айланди, деб ixbt.com хабар берди. Бу кўрсаткич ChatGPT (500 млн)дан ҳам юқори.

Ҳозирда DeepSeek ҳажми бўйича ChatGPT ва Canvaдан кейинги учинчи йирик ИИ-қуролдир. Унинг бозордаги улуши 2,34% дан 6,58% гача кўтарилган.

DeepSeek чат-боти 792,6 миллион ташриф ва 136,5 миллион ноёб фойдаланувчини қайд этган. Ҳиндистон трафик манбаси бўйича 4-ўринда — 43,36 млн ташриф.

ИИ соҳаси февралда 12,05 млрд ташриф ва 3,06 млрд ноёб фойдаланувчи қайд этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно