10:35 / 01.04.2025
1 387

«Манчестер Сити» Холанднинг жароҳати борасида расмий баёнот берди

«Манчестер Сити» Холанднинг жароҳати борасида расмий баёнот берди
«Манчестер Сити» етакчиси Эрлинг Ҳоланд мавсум якунига қадар жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақида клуб расмий баёнот билан чиқди.

Клуб расмий сайти норвегиялик футболчи чап оёқ тўпиғидан жароҳат олганини маълум қилди. Ушбу жароҳатни даволаш учун Холандга камида икки ой керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Англия кубоги чоракфинали доирасидаги «Борнмут»га қарши ўйиннинг (2:1) 61-дақиқасида жароҳат олганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт