
Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзда "Реал Мадрид" сафига қайтиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, 40 ёшли форварднинг "Ан-Наср" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида тугайди. Унинг Саудия клуби билан ҳамкорлигини узайтириши кутилмоқда, бироқ Роналду янги форматда ўтказиладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишни хоҳламоқда. Мазкур турнирда "Ан-Наср" иштирок этолмайди, аммо Криштиану собиқ клуби "Реал" билан ушбу мусобақада қатнашиш имкониятига эга.
ФИФА мазкур чемпионат иштирокчилари учун махсус трансфер ойнасини ташкил қилган. У 1-10 июнь кунлари давом этади. Шундан келиб чиқиб, Роналду айнан шу муддат давомида "Реал" билан бир мусобақа учун шартнома имзолаши мумкин.
Аввалроқ, жаҳон чемпионатида қатнашадиган "Интер Майами" ва Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клублари ҳам Роналдуни ўз таркибига қўшиб олишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ҳозирги мавсумда Роналду клуб ва терма жамоада 40 та учрашувда иштирок этди. Ушбу беллашувларда 34 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Унинг юқори даражадаги спорт формаси ва тажрибаси турли топ-клубларнинг эътиборини тортиб турибди.
Бу борада расмий қарорлар июнь ойида маълум бўлиши кутилмоқда. Роналдунинг "Реал" сафига қайтиши унинг футболчилик карьерасида яна бир тарихий саҳифа очиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар