
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд жорий мавсум бошқа майдонга туша олмайди.
Англия Кубогининг чорак финал баҳсида "Сити" "Борнмут" меҳмони бўлди ва ғалабага эришди. Учрашувинг иккинчи бўлимида Эрлинг Холанд жароҳат олди ва баҳснинг 61-дақиқасида захирага олинди. Футболчи учрашув якунидан сўнг стадионни қўлтиқ таёқда тарк этган.
Маълумотларга кўра, Холанд учун мавсум якунланган. У июнь ойида бошланадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатигача сафга қайтиши кутилмоқда.
Эрлинг ХоландМанчестер СитиФутбол Жаҳон ЧемпионатиАнглия КубогиЖароҳат ОлишМавсум Якунланди Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар