12:08 / 01.04.2025
537

Microsoft “ўлим экрани”дан воз кечмоқда

Microsoft “ўлим экрани”дан воз кечмоқда
Microsoft корпорацияси Windows 11 тизимида мослама ишламай қолганда чиқадиган кўк “ўлим экрани” (BSoD)дан воз кечишини эълон қилди, деб kun.uz хабар берди.

Эндиликда муаммо юз берганда, фойдаланувчиларга яшил экран намоён бўлади. Янги интерфейс Windows 11 дизайн тамойилларига мос келади ва тизимни тез тиклашга қаратилган.

Янги экранда эмоджи ва QR-код бўлмайди — фақат “Қурилмангиз муаммога дуч келди ва қайта ишга туширилиши керак” сўзлари ва юкланиш фоизи кўринади.

Қора экран версияси ҳам синовдан ўтказилган, аммо Windows янгиланиш маркази фонига ўхшашлиги сабабли рад этилган.

Кўк “ўлим экрани” илк бор 1990 йилда Windows 3.0да пайдо бўлган ва тизим хатоларининг энг таниш белгисига айланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно