23:35 / 31.03.2025
22 810

Темур Кападзе: Ҳусановнинг "меррй ме" маросими ҳақида гапириб берди (видео)

Темур Кападзе: Ҳусановнинг "меррй ме" маросими ҳақида гапириб берди (видео)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе яқиндаги интервьюсида қизиқарли воқеа ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида Қирғизистон ва Эронга қарши ўйинларга тайёргарлик жараёнида қизига уйланиш таклифини бериш учун рухсат сўраган.

Кападзе Абдуқодир Ҳусановнинг илтимосини эшитиб, унинг ўйинларга халақит бермаслиги учун рухсат берганини маълум қилди. "Темур ака, менга рухсат беринг, ўйиндан олдин "Merry me"ни ўтказиб олай, бўлмаса хаёлимда шу ташвиш билан юраман, ўйинимга халақит қилади, чалғиб қоламан", — деган Ҳусанов.

Темур Кападзе эса унга: "Бўпти, фақат ими-жимида, биров билиб, биров билмай қолсин", — деб маслаҳат берган. Бироқ маросим кутилганидан ҳам катта шов-шувга айланиб кетди.

Ушбу воқеа футбол мухлислари орасида кенг муҳокама қилинди ва ижтимоий тармоқларда кўплаб мемлар пайдо бўлди. Абдуқодир Ҳусановнинг шундай жиддий тайёргарлик жараёнида ҳам шахсий ҳаётига вақт ажрата олгани ва бу ҳолатни юксак кайфият билан қабул қилгани футболчиларнинг инсон сифатидаги жиҳатларини яна бир бор намоён қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт