22:22 / 31.03.2025
44 985

Бензин ва газ нархи ошиши кутилмоқда: 1 апрелдан янги тарифлар

Бензин ва газ нархи ошиши кутилмоқда: 1 апрелдан янги тарифлар
Ўзбекистон Республикасида 2024 йил 24 декабрда қабул қилинган ОРҚ-1014-сон Қонунига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларига ўзгартиришлар киритилди. Шундан келиб чиқиб, нефт маҳсулотлари ва газга акциз солиғи ставкалари оширилди.

Бунинг натижасида, 1 апрелдан бошлаб бензин, дизел ёнилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ каби ёқилғи турларининг чакана нархлари ортиши кутилмоқда.

Масалан, АИ-80 ва юқори бензиннинг нархи 1 литри учун 476 сўмдан 525 сўмгача кўтарилиши мумкин. Худди шундай, АИ-91 бензини 425 сўмдан 470 сўмгача ошиши кутилмоқда.

Дизел ёнилғисининг нархи бир литр учун 476 сўмдан 525 сўмгача оширилмоқда. Суюлтирилган газнинг 1 литр нархи 476 сўмдан 525 сўмгача ошса, сиқилган газнинг 1 метр куби учун 678 сўмдан 750 сўмгача кўтарилмоқда.

Мазкур ўзгаришлар истеъмолчилар учун ёқилғи нархларининг сезиларли даражада ошишига сабаб бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт