Эрон терма жамоаси "ЖЧ-2026"да қатнашмаслиги мумкин!

1 дақиқа ўқиш84.6K
Эрон терма жамоаси "ЖЧ-2026"да қатнашмаслиги мумкин!
Хабарингиз бор, 2026 йилги Жаҳон Чемпионати АҚШ, Мексика ва Канада яшил майдонларида бўлиб ўтади. Ушбу турнирда 48 терма жамоа иштирок этади.

"ЖЧ-2026" саралаши доирасидаги Эрон - Ўзбекистон баҳсидаги 2:2 ҳисобидаги дуранг орқали Амир Ардашер Ғаленойи шогирдлари Жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилди.

Бироқ форслар ушбу мусобақада қатнаша олмаслиги мумкин. "New York Times" ва "Guardian" нашрларининг хабар беришича, АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи учун дўстона бўлмаган 43 та давлат рўйхатини тузган ва улар орасида Эрон ҳам бор. Мазкур мамлакатлар фуқароларининг Қўшма Штатларга киришини таъқиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

"Бундай ҳолатда эронлик футболчилар Америка Қўшма Штатларига кира олмайди, яъни улар жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишга мажбур бўлади", - деб ёзади "New York Times".

Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги беллашувни БААга қарши ўтказади. Дуранг ёки ғалаба бизни Жаҳон чемпионатига олиб чиқади. Агар мағлуб бўлсак, ўз уйимизда Қатарни ютишимиз шарт бўлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?