Фото: picture-alliance
АҚШ президентлик сайловлари бўйича яқинда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, америкалик мусулмонларнинг ярмидан кўпи Ғазо секторидаги сиёсатига норозилик билдирган ҳолда демократ номзод Камала Ҳаррисга эмас, балки Яшиллар партияси номзоди Жилл Стайнга овоз берган.
АҚШдаги энг йирик мусулмон ҳуқуқлари ташкилоти Америка-Ислом муносабатлари кенгаши (CAIR) 5 ноябр куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида америкалик мусулмонларнинг овоз бериши натижалари бўйича тадқиқотини эълон қилди.
Мамлакат бўйлаб сайлов участкаларига бориб овоз берган 1575 киши ўртасида ўтказилган сўровга асосланган тадқиқот шуни кўрсатдики, америкалик мусулмонлар бу сайловда учинчи номзодга мойил бўлган.
Сўров натижаларига кўра, Қўшма Штатлар бўйлаб сайлов участкаларида америкалик мусулмонларнинг 53 фоизи Яшиллар партияси номзодига овоз берган бўлса, республикачи Доналд Трамп 21 фоиз, демократ Камала Ҳаррис эса 20 фоиз овоз олган.
Америкалик мусулмонлар сони энг кўп бўлган Мичиган штатида бу ердаги америкалик мусулмон сайловчиларнинг 59 фоизи Стайнга, 22 фоизи Трампга ва атиги 14 фоизи Ҳаррисга овоз берган.
2020 йилги президентлик сайловларида Мичигандаги америкалик мусулмонлар демократ Жо Байденни қўллаб-қувватлади. 2024 йилги сайлов маълумотлари Ғазодаги воқеалар муносабати билан Байден-Ҳаррис маъмуриятининг «жазоси» сифатида талқин қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди