Фото: Habib Mohammadi
«Толибон» етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охунзода Афғонистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Разведка бош бошқармасини қурол-яроғ, ўқ-дори ва ҳарбий техникаларни тарқатиш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи қарорни имзолади, деб хабар беради ToloNews. Энди бу билан Охунзоданинг ўзи шуғулланади.
Саккизта банддан иборат қарор тўғрисида «Толибон»нинг расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди. «Ушбу чора қурол ва бошқа ҳарбий воситалар зарурат бўлмаган ҳолатларда қўлланмаслиги учун қуролланишни яхшироқ ҳимоя қилишни таъминлашга, шунингдек, ушбу қуролларнинг умумий хавфсизлигини яхшилашга қаратилган», — дейди толиблар ҳукуматининг матбуот котиби.
Ички ишлар вазирлиги вакили Абдул Матин Қанининг сўзларига кўра, энди давлат мулки сифатида омборларда сақланаётган ҳар қандай «ортиқча» ёки мусодара қилинган қурол фақат мамлакат раҳбариятининг кўрсатмаси билан тақсимланади. Хавфсизлик хизмати ёки ҳукуматнинг ҳар қандай сўрови Афғонистон етакчиси томонидан маъқулланиши керак. Вазирликдагиларнинг қўшимча қилишича, қарор билан шунингдек, фуқаролик ташкилотлари, савдогарлар ва аҳолига ўқотар қуроллар учун лицензия фақат ИИВ томонидан берилиши белгиланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди