Фото: Видеодан кадр
Ҳужум Москва вақти билан соат эрталабки 7 атрофида бошланган. Россия мудофаа вазирлиги маълум қилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари Москва области узра 34 та дронни уриб туширган. Москва шаҳри мэри Сергей Собянин уриб туширилган қурилмаларнинг барчаси пойтахт томон учгани ҳақида ёзган.
Москва области губернатори Андрей Воробев телеграм-каналида дронлар парчалари тушишидан кейин Раменск районидаги Становое посёлкасида битта уй ёниб кетганини маълум қилган. Регион раҳбарига кўра, осколкалар 52 ёшли аёлни жароҳатлаган, уни юзи, бўйин ва қўлидаги куйиш жароҳатлари ташхиси билан шифохонага ётқизишган, ҳозирда у жонлантириш бўлимида ўрта даражадаги оғир ҳолатда қолмоқда. Baza телеграм-канали аниқлик киритишича, бир уй вайрон бўлган, иккинчисининг томи ёнган. Шунингдек, атрофдан ўтаётган автомобил шикастланган.
Маҳаллий пабликларда Становоедан бир неча километр масофада, Новорязанский шоссесининг иккинчи томонида жойлашган Софино қишлоғидаги ёнғин акс этган видео ҳам пайдо бўлган. Унда кўп қаватли уй узра тутун кўтарилгани акс этган. Кейинроқ ТАСС ушбу жойдан видео эълон қилди, унга кўра, уй ҳовлисидаги автомобил ёнганини кўриш мумкин.
ASTRA телеграм-канали эса «Жуковский» аэродромидан 7 км масофадаги Кратово посёлкасида ёнғин чиққани ҳақида хабар берган. Ҳозирча бу маълумотни бошқа манбалар орқали тасдиқлашнинг имкони бўлмаган.
Дронлар ҳужуми вақтида учта аэропорт – «Домодедово», «Шереметево» ва «Жуковский» - парвозларни тўхтатган. Росавиацияга кўра, 36 рейс захира аэродромларига йўналтирилган. Соат 10 дан кейин чекловлар бекор қилинган.
Россия мудофаа вазирлигига кўра, тонгда украинларнинг жами 70 дан ортиқ дронлари уриб туширилган: Москва областида 34 та, Брянск области узра 14 та, Орлов ва Калуга областларида — еттитадан, Курск областида — олтита, Тула областида — иккита. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди