Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бухоро, Хоразм ва Тошкент вилоятларида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрида фуқаро Ж.С. фуқаро А.Ж.дан 4 200 долларни 53,6 млн сўмга сотиб олган вақтида, фуқаро Ш.А. фуқаро З.Б.дан 3 700 долларни 47,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Урганч шаҳрида фуқаро И.Б. фуқаро М.Х.дан 4 минг долларни 50,9 млн сўмга сотиб олган вақтида, фуқаро Х.К. эса фуқаро М.Ш.дан 4 минг долларни 50 млн сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 15 млн сўмини банк пластик картасига ўтказган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, Қуйичирчиқ туманида фуқаро М.М. фуқаро У.Б.га 3 500 долларни 45 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди