© © AP Photo / Charlie Riedel
Дональд Трамп аллақачон Украина ва Исроилга нисбатан ўз йўналишини шакллантиришга киришган, деб ёзади “Bloomberg”.
“Сайланган президент Дональд Трамп икки ойдан кейингина ўз лавозимига киришади, бироқ у ҳозирданоқ икки асосий иссиқ нуқтада: Исроил ва Украинада АҚШ сиёсатини шакллантирмоқда”, — дейилади хабарда.
Мақолада қайд этилишича, АҚШ сайловларидан кейин дунёқарашнинг ўзгариши айниқса Украинада кескин кузатилмоқда. Агентлик республикачи Украина масаласини 24 соат ичида ҳал қилишга ваъда берганини эслатди. Материал муаллифларининг фикрича, Владимир Зеленский ўзига яхши шароит яратиш учун аллақачон фаол бўлишга ҳаракат қилмоқда.
Таъкидланишича, Трампнинг ғалабасидан Исроил фойда кўриши мумкин.
“Трамп аллақачон Исроилга Эроннинг ядровий дастурига ҳужум қилиш учун кўпроқ эркинлик беришини билдирган, айниқса Теҳрон ўз сиёсатини ўзгартириши ва ядровий қуролга эга бўлиши мумкинлиги ҳақида ишора қилса”, - деб таъкидлайди муаллифлар.
5 ноябрь куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Уларда республикачилардан номзод Трамп ғалаба қозонди, у тўрт йиллик танаффусдан кейин Оқ уйга қайтмоқда.
Штатлардан сайловчилар коллегияси 17 декабрь куни сайловчилар хоҳишига кўра номзодларга овоз бериши керак, 6 январь куни эса янги Конгресс таркиби овоз бериш натижаларини тасдиқлайди. Инаугурация 20 январь куни бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди