19:59 / 11.11.2024
20

Кредит қарзларини тўлашни унутманг

Кредит қарзларини тўлашни унутманг
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида, банк ундирувлари бўйича жами 963,5 млрд. сўмлик 24.070 та ижро ишлари бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, шундан 12.933 та 544,4 млрд. сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланган.

Шунингдек, ижро ҳужжатлари юзасидан жами 588 та 323 млрд. сўмлик мол-мулклар хатланиб, 468 та 234 млрд. сўмлик мол-мулклар онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Қарздорлардан тижорат банклар фойдасига кредит қарздорлигини ундириш билан боғлиқ жами 5.088 нафар қарздорларнинг 85,2 млн. сўмлик қарздорликларини қоплаш мақсадида иш ҳақи даромадлари ҳақида маълумотлар аниқланиб, қарздорликларни ундириш иш ҳақларига қаратилган.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор “K.N.K.S.” МЧЖдан ундирувчи ТИФ "Миллий банк" АЖ Навоий филиали фойдасига 680,5 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланган.

Бу борадаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кредит қарзларини тўлашни унутманг