Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 11 ноябр куни амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини Озарбойжон иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурида Ўзбекистон етакчисининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида иштирок этиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон президенти, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.
COP29 доирасида делегациямиз томонидан ерларнинг таназзулга учраши ва чўлланишга қарши курашиш, экологик таълимни ривожлантириш ҳамда иқлим кун тартибини илгари суришда ёшларнинг ўрнига бағишланган юқори даражадаги тадбирлар ўтказилади.
Ўзбекистоннинг махсус ташкил этилган Миллий павилонида Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-экологик муаммоларини ҳал этиш, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия ва сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, биохилма-хилликни асраш ва бошқа йўналишларда 20 дан ортиқ қўшимча тадбир ўтказилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди