Фото: Reuters
Дональд Трампнинг АҚШ президентлиги сайловидаги ғалабаси фонида Украина Россия билан музокаралар олиб боришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Ҳозирда Украина тинчлик музокараларида ўзининг бошланғич позициясини мустаҳкамлаш учун қўшимча қурол-яроғ етказиб бериш ва жанг майдонидаги позицияларини сақлаб қолишга интилмоқда. Трамп президентликка киришгач, Украинадаги урушни “24 соат ичида” тугатишга ваъда берганди.
"Келгуси тўрт-беш ой урушда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Бу қиш ҳал қилувчи пайт. Умид қиламанки, уруш якунига яқинлашмоқда. Ҳозир биз музокараларда ҳар икки томоннинг позицияларини аниқлаб оламиз", дейди исмини ошкор этмаган украиналик амалдор.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Киевда Трамп маъмуриятидаги асосий лавозимларга кимлар тайинланиши кутилмоқда. Чунки бу уларнинг Украинага нисбатан қандай сиёсат юритмоқчи эканини тушинишда ёрдам беради. Украиналик расмий АҚШнинг янги президенти лавозимга киришганидан сўнг Киевга кўрсатиладиган ёрдам қисқариши хавфини тан олди.
"Умид қиламанки, Байден маъмурияти ёрдам кўрсатиш суръатини тезлаштириш орқали бу хавфдан қочишга ҳаракат қилади", деди у.
Аввалги музокаралар ва шартлар
Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 17 март, 15 апрель ва 29 март куни Истанбулда музокаралар бўлиб ўтганди. Москва Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олишни, Россияга қарши барча санкцияларни бекор қилишни, барча суд даъволарини тўхтатишни, мамлакат Халқаро жиноий судга тортилмаслиги бўйича талабларни илгари сурган. Украина томони уларни муҳокама қилишдан бош тортган.
Киев Россиянинг ҳарбий иттифоқларга, авваламбор НАТОга қўшилмаслик бўйича талабини бажаришга тайёр бўлган, бунинг эвазига Россия Украинанинг Евроиттифоққа киришига қаршилик қилмаган.
Украина эса ҳудудий яхлитликни таъминлаш, ҳарбий ҳужумларни тўхтатиб, кучларни олиб чиқиш, Қримнинг мақомини муҳокама қилиш, инфратузилмани тиклаш талабини илгари сурган. Президент Владимир Зеленский Россиянинг талабларини “ишониб бўлмайдиган ультиматум” деб баҳолаган. Украина томони можарони 1991 йилги чегараларга қайтиш билан якунланиши кераклигини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди