Amazon АҚШда 30 дақиқалик етказиб бериш хизматини ишга туширди

Amazon компанияси ўзининг етказиб бериш тезлигини янги босқичга олиб чиқди. Сешанба куни онлайн-ритейлер АҚШнинг ўнлаб шаҳарларида “Amazon Нов” деб номланган 30 дақиқалик етказиб бериш хизматини йўлга қўйганини эълон қилди. Ушбу хизмат орқали мижозлар минглаб турдаги маҳсулотларни, жумладан, янги озиқ-овқатлар, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа кундалик эҳтиёж воситаларини жуда қисқа вақт ичида қўлга киритишлари мумкин. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Дастлабки босқичда хизмат Атланта, Даллас-Форт-Уерт, Филадельфия ва Сиетл шаҳарларида ишга туширилди. Йил охирига қадар Amazon ушбу қулайликни Остин, Денвер, Хюстон, Миннеаполис, Орландо, Оклаҳома-Сити ва Феникс каби шаҳарларга ҳам кенгайтиришни режалаштирмоқда. Amazon иловаси ва веб-сайтида “30-минуте деливерй” белгиси билан белгиланган маҳсулотлар ушбу тезкор етказиб бериш учун мос ҳисобланади.
Amazon ушбу хизматни амалга ошириш учун мижозлар яшайдиган ва ишлайдиган ҳудудларга яқин жойлашган кичикроқ омборхоналар тармоғидан фойдаланади. Бу ёндашув DoorDash, Uber Эатс ва Instacart каби рақобатчиларга нисбатан логистика самарадорлигини оширади. Приме аъзолари учун етказиб бериш тўлови 3,99 долларни ташкил этса, Приме аъзоси бўлмаганлар учун бу нарх 13,99 долларни ташкил қилади.
Amazon Ворлдвиде Оператионс катта вице-президенти Удит Маданнинг таъкидлашича, Amazon Нов мижозларга озиқ-овқатдан тортиб AirPods каби электроника воситаларигача бўлган маҳсулотларни 30 дақиқадан кам вақт ичида олиш имконини беради. Компания шунингдек, Приме Air лойиҳаси доирасида дронлар ёрдамида 60 дақиқадан камроқ вақт ичида етказиб бериш бўйича тажрибалар ўтказишда давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!