date

Сунъий интеллект қайси касбларни йўқ қилади? ChatGPT, Gemini ва Claude фикрлари турлича

Sun'iy intellekt qaysi kasblarni yo‘q qiladi? ChatGPT, Gemini va Claude fikrlari turlicha

Шимоли-ғарбий университет иқтисодчилари Мишел Ин, Хоа Ву ва Америка университети вакили Клаудия Персико сунъий интеллектнинг келажакдаги меҳнат бозорига таъсирини ўрганиб чиқишди. Тадқиқотчилар OpenAI компаниясининг ChatGPT, Google DeepMind'нинг Gemini ва Anthropic'нинг Claude моделларини синовдан ўтказиб, қайси касблар автоматлаштириш хавфи остида эканлигини аниқлашга ҳаракат қилишди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Тҳе Валл Стреэт Жоурнал нашрига кўра, сунъий интеллект моделлари хавф даражасини баҳолашда бир-биридан кескин фарқ қилувчи хулосаларга келган. Хусусан, Claude бухгалтерлар касби сунъий интеллект туфайли жиддий хавф остида деб ҳисобласа, Gemini бунга мутлақо қўшилмаган. Шунингдек, реклама менежерлари ва бош директорлар лавозимлари бўйича ҳам сунъий интеллект моделлари ўртасида келишмовчиликлар кузатилган.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, ChatGPT ва Gemini аксарият ҳолларда ўхшаш жавобларни берган бўлса-да, тахминан 25 фоиз ҳолатларда уларнинг фикрлари қарама-қарши бўлган. Мутахассисларнинг фикрича, бу тафовутлар моделларни ўқитишда фойдаланилган маълумотлар базасининг турлича эканлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Иқтисодчилар иш берувчилар ва ходимларни сунъий интеллект томонидан тақдим этилган хавф рейтингларига кўр-кўрона ишонмасликка чақирмоқда. Мишел Ин таъкидлаганидек, фақат битта кўрсаткичга таяниб иш жойини ўзгартириш ёки касб танлаш борасида шошилинч қарорлар қабул қилиш нотўғри ёндашувдир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Сунъий интеллект қайси касбларни йўқ қилади? ChatGPT, Gemini ва Claude фикрлари турлича