ПД-8 двигателли СЖ-100 самолётлари 2026-йил охирида етказиб берилиши мумкин

Россиянинг импорт ўрнини босувчи СЖ-100 самолётларини ПД-8 двигателлари билан бирга етказиб бериш 2026-йилнинг охири ёки 2027-йилнинг биринчи чорагида бошланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси биринчи бош вазири ўринбосари Денис Мантуров маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мантуровнинг сўзларига кўра, самолётнинг сертификация жараёни якунланиши билан бир вақтда ПД-8 двигателлари ҳам тайёр бўлиши керак. Сертификация яқин вақт ичида якунланиши кутилмоқда, шундан сўнг ҳаво кемаларини биринчи буюртмачиларга топшириш жараёни бошланади.
Етказиб беришнинг аниқ муддати самолётларни расмийлаштириш ва мижозга топшириш жараёнининг қанчалик тез ўтишига боғлиқ. Айнан шу сабабли муддатлар 2026-йил якуни ёки 2027-йилнинг бошига тўғри келиши мумкин.
СЖ-100 — бу Сухои Супержет 100 самолётининг модернизация қилинган версияси бўлиб, у Ғарб санкцияларига жавобан максимал даражада импорт ўрнини босиш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳа доирасида қарийб 40 та хорижий тизим, жумладан, двигателлар, авионика ва шассилар маҳаллий аналогларга алмаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!