date

Xiaomi Mijia Смарт Дишвашер Pro 18 комплектли идиш ювиш машинасини чиқарди

Xiaomi Mijia Смарт Дишвашер Pro 18 комплектли идиш ювиш машинасини чиқарди

Xiaomi компанияси ўзининг маиший техника ассортиментини янги Mijia Смарт Дишвашер Pro Эмбеддед 18 Сетс ўрнатиладиган идиш ювиш машинаси билан кенгайтирди. Янги маҳсулот Хитой бозорида 6400 юан (тахминан 940 доллар) нархида сотувга чиқарилди. Қурилма кумуш ва оқ рангларда тақдим этилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ушбу модел бир вақтнинг ўзида 18 та комплект ёки 130 тагача идишни ювиш имкониятига эга. Қурилма учта пуркагичли тизим ва сувнинг вортексли оқими билан жиҳозланган бўлиб, бу ювиш сифатини сезиларли даражада оширади. Шунингдек, идишларни 59 дақиқа ичида ювиб, қуритиб берадиган тезкор режим ҳам мавжуд.

Техниканинг ички қисмида 450 миллилитрли ювиш воситаси учун мўлжалланган резервуар мавжуд бўлиб, у тахминан уч ҳафталик фойдаланиш учун етарли. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, қурилма 99,99 фоиз даражасида стерилизация қилиш қобилиятига эга.

Қурилма полга иш жараёни ҳолатини акс эттирувчи проекцияни узатади. Mijia экотизимидаги бошқа кўплаб маҳсулотлар сингари, ушбу идиш ювиш машинасини ҳам смартфон орқали масофадан туриб бошқариш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi Mijia Смарт Дишвашер Pro 18 комплектли идиш ювиш машинасини чиқарди