14:30 / 25.07.2017
8 530

Самарқандда мудҳиш жиноят фош этилди

Самарқандда мудҳиш жиноят фош этилди
Самарқанд шаҳридаги “Дарғом” канали ёнидан номаълум эркак кишининг бошида жароҳатлари билан жасади топилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

Суриштирув ишлари натижасида жасаднинг шахси аниқланди. Мархум Ургут туманида яшаган К.Б бўлиб чиқди. Унга тегишли “NEXIA” русумли автомашина эса Самарқанд шаҳрининг Амир Темур кўчасидан эшиклари қулфланган ҳолда топилиб, кўздан кечириш жараёнида автомашинанинг баъзи жойларида қон доғлари борлиги аниқланди.

Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида мархум К.Б. жазмани Л.Н.нинг уйига келиб, рашк оқибатида унга тан жароҳати етказганлиги, Л.Н. маҳалла раисига К.Б.ни тартибга чақириб қўйишни сўраганлиги ва шу куни тунги соат ўнларда маҳалла раиси Л.Д.нинг уйига келиб, К.Б.ни ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, бошига болта билан уриб ўлдирганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг Л.Н. ва маҳалла раиси жиноятни яшириш учун жасадни “Дарғом” каналига олиб бориб ташлайдилар.

Ҳолат юзасидан маҳалла раиси ва Л.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда мудҳиш жиноят фош этилди