12:43 / 23.08.2019
3 697

"Атамбаев иши"да юқори мартабали янги айбланувчи пайдо бўлди

"Атамбаев иши"да юқори мартабали янги айбланувчи пайдо бўлди
Фото: Sputnik
Қирғизистон Жўқорғи Кенгеси депутати Ирина Карамушкина мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг қароргоҳида асирларни қўлга олишга алоқадорликда гумон қилинмоқда, деб хабар беради Sputnik.

Ирина Карамушкина Қирғизистон Жиноят кодексининг 244-моддаси («Оммавий тартибсизликлар ташкилотчиси») билан гумонланаётгани ҳақида расмий огоҳлантириш хатини олган.

«Мен худдики пул тарқатиб халқни ходимларни калтаклашга атайдан тайёрлаган ва бунга буйруқ берган, шу орқали Жўқорғи Кенгесдаги қасамимни бузган эканман… Мана сизларга ажойиб ҳокимият!», — деб ёзади депутат ўзининг Facebook’даги саҳифасига.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Қўй-Тош қишлоғида Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўлга олишга уринган, бироқ ҳужум Атамбаевнинг тарафдорлари томонидан қайтарилган эди.

8 август куни ҳуқуқ-тартибот идоралари қайтадан ҳужум уюштирганидан сўнг, сиёсатчи таслим бўлганди. Кейинроқ эса Атамбаевнинг тарафдорларини қувиб юбориш бўйича ишлар бошланган. Сўнгги маълумотларга кўра, икки томоннинг тўқнашуви оқибатида 139 киши жароҳат олган, бир нафар махсус хизмат ходими ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Атамбаев иши"да юқори мартабали янги айбланувчи пайдо бўлди