Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хабар беришича, 2019 йил 11 ноябрь куни нодир астрономик воқеа – Меркурий сайёрасининг Қуёш гардишидан ўтиши кузатилади. Бу ҳодиса Меркурий транзити деб ҳам аталади.
Транзит Тошкент вақти билан 17:36 да бошланиб 23:04 гача давом этади ва Меркурий сайёраси Қуёш ва Ер ўртасида бўлади. Ўзбекистонда бу вақтда Қуёш ботаётганини ҳисобга олсак, ушбу транзитни фақат Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қисман кузатиш имкони бор холос. Шимолий Америка материги ҳудудида Қуёш чиқиши пайтида, Жанубий-Ғарбий Осиё мамлакатлари, Африка ва Европа қитъалари ҳудудларида эса Қуёш ботаётган пайтда уни кузатиш имкони мавжуд. Жанубий Америка ҳудудида жойлашган давлатларда транзитни тўлиқ, яъни деярли 6 соат кузатиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди
Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти
Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди
Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй
Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат
Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади
Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми?