10:30 / 01.05.2024
130

Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади

Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади
Фото: Oleksiy Filippov/Come Back Alive
Киев Россия ҳужумидан мудофаа учун учувчисиз учоқларга бўлган харажатларни оширмоқда. Украина бош вазири Денис Шмихал 30 апрел, сешанба куни ушбу мақсадлар учун қўшимча 15,5 миллиард гривна (367 миллион евро) ажратилишини маълум қилди.

«Бугун ажратилган маблағ эвазига Хавфсизлик ва мудофаа кучларимизга 300 минг дрон етказиб берилади», деди у. Шмихалнинг сўзларига кўра, аввалроқ Украина жорий йилда дронларни сотиб олиш учун 43,3 миллиард гривна (тахминан 1 миллиард евро) бюджет ажратган.

Киев ҳар хил турдаги дронларни яратиш ва ишлаб чиқаришни жадал суръатлар билан оширмоқда. Охирги ҳафталарда Украина қўшинлари ҳам Россия ҳудудларига учувчисиз учоқлар билан ҳужумларни кучайтирмоқда.

30 апрел куни Россия Мудофаа вазирлиги Белгород ва Курск вилоятлари узра учта Украина учувчисиз учоқлари тутиб олингани ҳақида хабар берди. Курск вилояти губернатори Роман Старовойтнинг сўзларига кўра, Николаево-Дарьино қишлоғида дрон ҳужуми натижасида хусусий уй ёниб кетган, ёнғин оқибатида маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади