Ҳукуматнинг 2019 йил 13 ноябрдаги қарори билан Асаджон Озодбекович Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг бошлиғи этиб тайинланди.
Асаджон Хўжаев 2011-2012 йилларда Интеллектуал мулк агентлиги, 2012-2017 йилларда - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига раҳбарлик қилган.
У 2017 йил мартидан августгача президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлади. Кейинчалик Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
А. Хўжаев 2018 йил август ойидан бери Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директори сифатида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари, даврий босма нашрларни тарқатиш соҳасида қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва давлат стандартлари талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Сайловолди курашида Трамп Байденни ортда қолдирмоқда
Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди
U23 Осиё Кубоги ярим финал баҳси. Япония иккинчи финалчига айланди!
АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши
Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади
Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?