Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси катерлари Форс кўрфазида Кувайтга қарашли учта кемани ушлади. Бу ҳақда Tasnim агентлиги хабар бермоқда.
Агентликнинг хабарига кўра, "Кувайтга қарашли учта кема Эрон ҳудудий сувларига бостириб кирганидан сўнг ушланган".
Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси вакилининг аниқлик киритишича, "Кувайтга қарашли балиқчилик шхуналари Моҳшаҳр шаҳри яқинида ушланган". Унинг сўзларига кўра, шхуналар ҳудудга ноқонуний равишда кирган.
У шунингдек, тўққиз нафар экипаж аъзоси ҳибсга олингани ва Эрон суд ҳокимиятига топширилганини айтди.
Мазкур ҳолат бўйича Кувайт амирлиги ҳукумати томонидан расмий изоҳ ҳозирча берилмади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти
Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди
Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди
АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди
Тошкентда пулларни кўпайтириб беришини айтиб, фуқарони чув туширган трейдер ушланди
АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради