3 703
Бухорода давлат солиқ хизмати ходимлари аҳолига солиқ тўлови бўйича муҳим янгиликларни етказмоқдалар
Хабарингиз бор, 2020 йил 1 январдан кучга кирган Янги таҳрирдаги солиқ кодексига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда, жисмоний шахсларга янада қулайлик яратиш мақсадида солиқ даври учун солиқни тўлаш тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар этиб белгиланди.
Шундан келиб чиқиб, вилоят давлат солиқ солиқ хизмати ходимлари ушбу ўзгаришларни кенг жамоатчилик вакилларига етказиш ҳамда жойларда уйма-уй юриб, жисмоний шахсларга жорий йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича тўлов хабарномаларини тарқатмоқдалар. Таъкидлаш жоиз, солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай топширилади.
Қоракўл туманидаги “Қозон” МФЙда ўтказилган тарғибот тадбирида ҳам мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддатига ўзгартиришлар ҳамда солиқ имтиёзлари қўлланилишли тартиби тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тадбирда йиғилганларга мавзуга оид тарқатма материаллари ҳамда жорий йил учун тўланадиган солиқ талабномалари тарқатилди.
Учрашувлар давомида аҳолига уй-жойлари, квартиралари, дала ҳовлилари, гаражлари ва бошқа иморатлари, шунингдек мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини тўлашлари кераклиги тушунтирилди.
Бундан ташқари, белгиланган Давлат мукофотлари билан тақдирланган фуқаролар, уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек қонун хужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар, мамлакатнинг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органаларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланган, ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий ҳизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева аёли, энегрия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар уч йил муддатда мулкида бўлган мол-мулк солиғи тўлашдан озод этилади.
Ушбу маълумотлар учрашувлар чоғида кенг аҳолига батафсил тушунтирилди. Давлат солиқ хизмати ходимлари Бухоро туманидаги “Работпоён” МФЙда ҳам бўлиб, уйма-уй юриб аҳолига талабномалар ва мол-мулк ва ер солиқларини уйдан чиқмаган ҳолда электрон шаклда тўлаш имконияти мавжудлигини тушунтиришди.
Худди шундай учрашувлар Ромитан туманида ҳам тизимли йўлга қўйилган. Давлат солиқ хизмати ходимлари маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари билан ҳамкорликда уйма-уй юриб, солиқ тўловчиларга талабномаларни тарқатилмоқдалар. Тумандаги “Гулистон” МФЙда ҳозирда 1000 га яқин аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 367 таси солиқ тўловчилар рўйхатида туради. Давлат солиқ хизмати ходимлари ва маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари уйма-уй юриш жараёнида ушбу солиқ тўловчилар билан бевосита мулоқот қилдилар.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, бугун Бухоро вилоятида 465 минг нафарга яқин солиқ тўловчи жисмоний шахс бор. Жорий йилда Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 418- ва 433-моддаларига асосан эгалигида солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган мазкур жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликларидан қарииб 135 миллиард сўмлик мол-мулк ва ер солиқлари ундирилиши кўзда тутилмоқда.
Ҳар бир ҳудуддан ундирилган солиқлар фақат ўша ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожига, аҳолининг ижтимоий ҳимоясига сарфланади. Демак, халқ манфаатларига хизмат қилувчи бу каби учрашувлар жойларда давом этмоқда.
Бухоро вилояти
ДСБ Ахборот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
ДСБ Ахборот хизмати.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди