Мажбурий ижро бюроси Хива туман бўлими томонидан суд қарорига асосан солиқ қарзини ундириш борасида самарали ишлар ташкил этилиб келинмоқда. Хусусан, Боғот туманлараро иқтисодий судининг 20.12.2018 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Хиванефтгазқурилиш” унитар корхонасидан Хива туман ДСИ фойдасига 3,0 млрд. сўм солиқ қарзни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжати МИБнинг Хива тумани бўлимига келиб тушган эди.
Қарздорликни бартараф қилиш юзасидан корхонага қонунда белгиланган тартибда бир неча бор огоҳлантиришлар берилишига қарамасдан қарздор бюджет олдидаги қарзини ўз муддатида бартараф қилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорликни ундириш корхонанинг мол мулкига қаратилди.
Бироқ, корхонанинг солиқ қарзини қоплашга етарли айрим асосий воситалари, жумладан транспорт воситалари жойида эмаслиги аниқланиб, ушбу транспорт воситаларига бюро ваколатларидан фойдаланган ҳолда қидирув эълон қилиниб, 12 та транспорт воситалари топилиши ҳамда Республиканинг турли бурчакларидан олиб келиниши таъминланиб, E-IJRO AUKSION тизимига электрон онлайн ауқцион савдоларини ташкил этиш учун жойлаштирилиши таъминланди.
Натижада, корхонанинг балансида бўлган “КРАН P.D.K-250-S”-русумли машинаси 137,9 млн. сўмга, “ХАОЮНЬ”-русумли машинаси 355,4 млн. сўмга, “HOWO ZZ5257GJBN3841W”-русумли машинаси 325,0 млн сўмга, “КАМАЗКС35714К”-русумли машинаси 241,1 млн. сўмга, “ISUZU NQR 71PL”-русумли машинаси 167,2 млн. сўмга ва “NEXIA”-русумли машинаси 21,7 млн. сўмга сотилиши таъминланиб, давлат фойдасига жами 1248,4 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди