4 306
Ухандаги касалхона ҳамширалари коронавирусдан даволанаётган беморлар учун оммавий рақс уюштирди (видео)
Фото: Reuters
Уханда коронавирус билан касалланганларни даволаш учун қурилган вақтинчалик касалхоналардан бирида ҳамширалар беморларни хурсанд қилиш мақсадида оммавий рақс уюштирди. «РИА Новости»нинг ёзишича, воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалди ва бутун Хитой аҳолисида ижобий таассурот қолдирди.
Маълум бўлишича, ҳимоя кийимлари кийган икки нафар ҳамшира шифохонадаги беморларда кўтаринки руҳ пайдо қилиш мақсадида мусиқа қўйган ва Хитой қўшиғига монанд рақсга туша бошлаган. Мижозлар ҳам узоқ куттирмай, орадан бироз вақт ўтганидан кейин кимдир халатда, кимдир қалин устки кийимларда уларга қўшилиб рақсга тушган.
Ҳамширалардан бирининг айтишича, у ҳамкасблари билан бирга беморларни турғазиб бироз бадантарбия қилдириш ва касаликка курашишда кўтаринки кайфият бериш мақсадида шундай қилган.
Таъкидланишича, шифохонадаги беморлар коронавирусга чалинган бўлса-да, касаллик енгил шаклда кечмоқда. Шу сабабли бадантарбия ва рақс уларга фақат фойда келтиради.
Касалхонадаги рақсни бемор қизлардан бири видеога олиб, интернетга юклаган ва унга «мусиқа ва рақс одамлар юзида унутилган табассумни қайтараётгани»ни ёзиб қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, янги турдаги коронавируснинг тарқалиш ўчоғига айланган Хитойнинг Ухань шаҳрида 2 февраль, якшанба куни, ушбу вирусни юқтирганлар учун мўлжалланган икки касалхонадан биринчисининг қурилиши якунланди. 4 февралдан бошлаб янги касалхона беморларни қабул қилишни бошлади.
11 февраль ҳолатига кўра, Хитойда ЖССТ қарорига мувофиқ вирус COVID-19 номини олган коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1110 кишидан ошиб кетди. Бутун мамлакат бўйлаб вирусни юқтириб олганлар сони 44 653 кишини ташкил этмоқда, уларнинг 4740 нафари даволанишга муваффақ бўлган. Бундан ташқари 8204 одам оғир аҳволда, касаллар билан алоқада бўлган яна 185 минг киши назорат остига олинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди