23:20 / 12.02.2020
4 975

Ўзбекистонлик 33 ёшли аёл петербурглик 67 ёшли «севгилиси»дан 47 минг доллар ўғирлаб кетди

Ўзбекистонлик 33 ёшли аёл петербурглик 67 ёшли «севгилиси»дан 47 минг доллар ўғирлаб кетди
Фото: «Fontanka.ru»
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Приморский туманида уч миллион рубль (47 минг доллар атрофида) бўлган сейфни ўғирлаганликда гумонланаётган 33 ёшли ўзбекистонлик Муҳайё исмли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар берди.

Қайд этилишича, ўғрилик 2019 йилнинг декабрь ойида содир этилган. 67 ёшли петербурглик эркак танишувлар сайтида 33 ёшли ўзбекистонлик Муҳайё билан танишиб қолади ва уни уйига таклиф қилади. Кунлардан бир кун Муҳайё «севгилиси»нинг уч миллион рубль сақланаётган сейфини ўғирлаб кетади.

Петербурглик эркак бу пулларни тадбиркорлик қилиш учун банкдан олган эди. У Муҳайёнинг қайтишини икки ойча кутади. Лекин «севгилиси»дан дарак бўлмагач, полицияга шикоят қилишга қарор қилади. Муҳайё Савушкина кўчасидаги квартирадан сейфни олиб чиқиб кетаётгани кузатув камераларига тушиб қолган. Шу сабабли у тезда қўлга олинган.

Муҳайё пулларнинг бир қисмини уйига жўнатган, бир қисмини эса эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ўғрилик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонлик 33 ёшли аёл петербурглик 67 ёшли «севгилиси»дан 47 минг доллар ўғирлаб кетди