"Ҳамма нарса “9900 сўмдан", "Ҳамма нарса 5000 сўмдан" сингари дўконларга дуч келгандирсиз. Бундай дўконларда, одатда, арзон нархларда кераксиз нарсалар сотилади. Бу ғояни қаҳвахоналар тармоғи учун қўллаб кўриш ҳали ҳеч кимнинг хаёлига келмаган эди. Tо уни исроиллик бизнесмен Aви Катс амалга оширмагунча.
Кунларнинг бирида Sofix қаҳвахоналар тармоғининг эгаси ҳамма нарсага бир хил нарх белгилади: сендвичлар-у сушилар, бургерлар-у қаҳваларга ҳам. Унинг Fixed price модели бўйича ҳар қандай маҳсулот нархи 5 шекелни (тахминан, 14 минг сўм) ташкил қилади. Исроил учун бу кулгили нарх.
Бошида бу зарар келтирадигандай туюлди, аммо акси бўлди. Гап шундаки, статистикага кўра, мижоз фақатгина қаҳва, суши ёки гамбургер буюртма қилмайди. Ўрта ҳисобда сотувчи барибир фойда кўради.
Олти йилда, Катснинг тармоғи икки-учтадан 150 та қаҳвахонага кўпайди. Бу ютуқ унча йирик бўлмаган Исроил давлати учун анча яхши натижа.
Aна шунақа, бизнесда рақобатчиларни ортда қолдириш учун одатий усуллардан ташқари ностандарт ечимларни қўллашдан қўрқмаслик лозим.
UPGRADE | Biznes maktab
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди