Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи О.Б. бошқарувидаги “Эпика” русумли транспорт воситаси ўрнатилган тартибда тўхтатилиб кўздан кечирилди. Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ҳаракатланганлиги, автомашинада чигитланмаган пахта хом-ашёсини олиб кетаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
ИИБ ЙҲХБ бошлиғи А.Товбоев томонидан ҳайдовчи О.Б.га нисбатан белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳайдовчи О.Б. туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи А.Товбаевга пахта хом-ашёсини ўрнатилган тартибда расмийлаштирмаслик ва транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 500 минг сўм пулларни пора тариқасида таклиф этган.
Ходимнинг билдиргисига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳайдовчи О.Б. туман ЙҲХБ бошлиғи О.Товбоевга 500 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Мирзачўл тумани прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди